14:37 / 05.09.2018
5813

Ўзбекистонда электрон компьютер спорти расмий спорт турлари рўйхатига киритилди

Фото: dw.com

Ўзбекистонда электрон компьютер спорти мамлакатдаги расмий спорт турлари рўйхатига киритилди. 

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина ўз якунига етган 2018 йилги Осиё ўйинлари доирасида eSports спорт мусобақалари ҳам ўтказилди. Мусобақа ташкилотчиси ҳисобланган AESF (Asian Electronic Sports Federation) таркибида 45 та Осиё мамлакатлари федерациялари орасида Ўзбекистон электрон компьютер спорти Федерацияси ҳам бор.

2022 йилги Осиё ўйинларида электрон компьютер спорт мусобақалари асосий беллашувлар қаторига киритилиши ва расмий мақомда ташкил этилиши кутилмоқда.

Халқаро киберспорт федерацияси 48 мамлакатнинг миллий федерациясини бирлаштирган бўлиб, киберспорт бўйича жаҳон чемпионатини ўтказиб келади.

Top