8 сентябрь куни АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита F-15 русумли ҳарбий самолётлари Суриянинг Дайр-аз-Зор вилояти ҳудудидаги ўқ-дори омборларига фосфорли ҳужум амалга оширди. Бу ҳақда Сурия Араб республикасидаги Сурияда томонларни бирлаштириш маркази бошлиғи генерал-лейтенант Владимир Савченко маълумот берди.

Зарбалар Худжин аҳоли пунктига томон йўлланган. Ҳужум оқибатида йирик ёнғин келиб чиққан.

Ҳозирча қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Савченко оқ фосфорли қуролни ишлатиш 1949 йилда Женева конвенцияси протоколи бўйича тақиқлаб қўйилганини эслатиб ўтган.

Маълумот учун, фосфорли бомбалар оммавий қирғин қуроли ҳисобланади.

Бундан аввалроқ Пентагон Сурия жануби-шарқидаги Эт-Танфга қўшимча контингент йўллагани хабар қилинганди.