Фан-техника | 11:28 / 11.09.2018
15485
2 дақиқада ўқилади

Downdetector маълумотларига кўра Ўзбекистонда Facebook билан деярли муаммо йўқ. VPN’нинг оммабоплиги ошмоқда

Downdetector сервиси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда Facebook билан деярли ҳеч қандай муаммо йўқ.

Spot’нинг ёзишича, бундан ижтимоий тармоқ ишидаги носозликлар акс этувчи харита дарак бермоқда, унда Ўзбекистон икки кундан бери қизил рангни (кўплаб муаммолар) оч яшил рангга (кам сонли муаммолар) ўзгартирди. Бу эса, муаммо, катта эҳтимол билан, сервисдан эмаслигини билдиради.

Шу билан бирга, мамлакатда Facebook’га кириш ҳали ҳам қийинчилик туғдирмоқда, бу VPN’нинг оммабоплигини оширмоқда.

Агарда Ўзбекистондаги iOS фойдаланувчилари анчадан бери шундай иловаларни фаоллик билан юклаб олаётган бўлса, энди уларга Android’даги телефонларни ишлатадиганлар ҳам қўшилди.

Ўтган ҳафта Google Play’да Ўзбекистон бўйича энг юкланиб олувчи иловалар 20талигида биронта ҳам VPN йўқ эди, бу ҳафта эса унда бирданига иккитаси пайдо бўлди - Secure VPN 18-ўринга кўтарилди (198 позицияга ўсиш), Thunder VPN 9-поғонага (172 позицияга ўсиш).

Ўзбекистонда VPN’га қизиқиш 3 сентябрь куни Facebook ва бошқа сайтларга кириш билан бошланган муаммоларга боғлиқдир.

Мавзуга оид