Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan айрим автомобиль моделларининг етказиб бериш муддатларини қисқартирди
GM Uzbekistan АЖ автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётгани ва ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида дастлабки босқичда «Lacetti» (1 поз.), «Cobalt» (2 поз.) ва «Nexia» (4 поз. АТ) автомобилларини харидорларга етказиб бериш муддатини 60 дан 45 иш кунигача, «Lacetti» (1 поз. ГБУ билан) автомобилини эса 60 дан 40 иш кунигача қисқартирмоқда. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.

Қайд этилишича, босқичма-босқич бошқа автомобиль моделларини етказиб бериш муддатлари ҳам қисқариб, бу ҳақда қўшимча равишда хабардор қилиб борилади.
Компания ўз хизматларини такомиллаштириб боришни давом эттирган ҳолда, фаолиятнинг замонавий моделига ўтмоқда, бунда автомобилларнинг у ёки бу модели, бутловчи қисмлари ва ранглари харидорларнинг талаблари асосида шакллантирилади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Captiva ишлаб чиқаришни тўхтатаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди
14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023