Наманган шаҳридаги 48-умумий ўрта таълим мактабида Хотин-қизлар қўмитасининг Наманган шаҳар бошланғич ташкилоти томонидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Наманган шаҳрининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Н. Абдуллаева ҳамда Наманган шаҳар халқ таълими бўлими мудири Д.Ҳошимова иштирок этди.

Йиғилишда Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти раиси Ханифа Абдураҳимова 5 йиллик ҳисоботини топширди.

Шаҳарнинг энг йирик мактабларидан саналадиган ушбу 48-умумий ўрта таълим мактабида янги ўқув йили мавсумидан олдин кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилиб, ўқувчилар учун шароитлар яхшиланди.

Мактабда 2200 нафардан ортиқ ўқувчи таълим олади.