Ҳусийларнинг Saudi Aramco нефть заводига ракета ҳужуми қайтарилди
Саудия Арабистони ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Жизон вилоятидаги Saudi Aramco нефть компаниясига қарашли нефтни қайта ишлаш мажмуасига Яман ҳудудидан отилган ракетани уриб туширди. Бу ҳақда Яманда ҳусийларга қарши кураш олиб бораётган араб коалицияси вакили Турки ал-Маликий маълум қилди.
“Жизонга ҳужум турар жой туманларини мўлжалга олишга қаратилган бўлган. Ракета мудофаа кучлари томонидан ҳеч қандай талофатларсиз уриб туширилган. Ҳеч ким жабр кўрмаган”, деб таъкидлаб ўтган ал-Маликий.
Унинг айтишича, ҳусийлар 2014 йилда ҳокимиятни қўлга олгандан то ҳозирги вақтгача Саудия Арабистони ҳудудига 195 та ракета тушган, бунинг оқибатида 112 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар яраланган.
Аввалроқ ҳусийлар “Ал-Масира” телеканали орқали Saudi Aramco заводига “Бадр-1” баллистик ракетаси отишганини маълум қилишган.
Таъкидланишича, Яман билан чегарадош Жизон вилояти мунтазам равишда ҳусийлар томонидан ўққа тутиб келинади.
Мавзуга оид
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
19:01 / 11.11.2024
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
09:25 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024