Жамият | 12:47 / 17.09.2018
5489
2 дақиқада ўқилади

Фуқаро улфатининг машинасини шикастлаб, етказилган зарарни тўлиқ қоплашдан бош тортди

Фото: KUN.UZ

Навоий вилоятининг Кармана туманида 2018 йил 13 сентябрь куни “Наврўз” МФЙда яшовчи И.Б. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Унда шу йил 30 апрель куни И.Б. таниши, Навбаҳор туманида яшовчи А.Ш. билан бирга Кармана туманида жойлашган чойхонада спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги ва И.Б. ухлаб қолган вақтида А.Ш. унинг “Нексия” русумли автомашинасини рухсатсиз ҳайдаб олиб кетиб Навоий шаҳрида бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа уриб йўл-транспорт ҳодисаси содир этганлигини, А.Ш. автомашинани таъмирлатиб беришга келишганлиги сабабли И.Б., ИИБга мурожаат қилмаганлиги ва автомашина таъмирланганидан сўнг, А.Ш. автомашинага етказилган моддий зарарнинг 4 279 000 сўмини тўлаб, қолган 11 млн сўмини тўлашдан бош тортаётганлигини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан А.Ш.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид