Ислом тараққиёт банки президенти Ўзбекистонга келди
Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳожар бир қатор тадбирларда иштирок этиш учун 17 сентябрь куни Ислом тараққиёт банки гуруҳи ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи делегациялари билан бирга Ўзбекистонга келди.
Ислом тараққиёт банки раҳбарининг ташрифи доирасида «ИТБ гуруҳи куни» конференцияси ва 18-19 сентябрь кунлари Араб мувофиқлаштириш гуруҳи иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтади.
Тадбирда Ўзбекистон томонидан бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича қўмитаси раиси Суҳроб Холмуродов иштирок этади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан ташкил этилмоқда.
Ўтган йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига ташрифи амалга оширилди. Унинг давомида давлат раҳбари Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳожар билан учрашди.
Мавзуга оид
14:39 / 08.04.2021
Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ҳамкорлигида 100 млн долларлик жамғарма ташкил этилиши кутилмоқда
16:35 / 09.03.2021
Ислом тараққиёт банки президенти май ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши кутиляпти
14:32 / 03.02.2021
2021 йилда Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки бошқарувчилари кенгашининг йиллик анжумани ўтказилади
08:14 / 21.12.2020