Жамият | 08:00 / 21.09.2018
23409
7 дақиқада ўқилади

​Grace Travel ​билан унутилмас Умра сафарига!

Саудия Арабистонида расман рўйхатга олинган ва Ҳаж, Умра ибодат амалларини бажарувчи мусулмонларга 60 йилдан буён муваффақиятли хизмат кўрсатиб келаётган Al Hussam Umrah компанияси Ўзбекистоннинг Grace Travel ​жамияти билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Янги мавсумда (октябрь, ноябрь, декабрь ойлари учун, келгуси йилдан бошлаб ҳар ойда) ҳамкорлар ўзбекистонлик барча мусулмонларга аъло сифат ва талаб доирасида бўлган муқаддас ибодат амалларини бажариш имкониятини берувчи Умра зиёратига боришни таклиф этмоқда.

Grace Travel билан Умра сафари қайси жиҳатдан фарқланади?

Биринчидан, ибодат амалига отланган мусулмонлар Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишида парвоз қилиб, аввалдан Саудия Арабистонидаги 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналардан бирида вақтинча яшашни мустақил танлаш ҳуқуқига эга. Ибодат қилувчиларга ташкилотчилар томонидан нонуштадан ташқари, буюртма асосида кечки овқатлар, транспорт трансфери вақтида эса турли егуликлар берилиши кафолатланади. Мазкур соҳада узоқ йиллик тажрибага эга ошпазлар ибодат қилувчиларнинг сифатли ва мазали таомлардан тановул қилишини таъминлайди.

Иккинчидан, Арабистон диёрида муқаддас шаҳарларга ташриф буюрган мусулмонларни аэропортдан кутиб олиш ва барча ҳуқуқий жараёнлар билан ташкилотчиларнинг махсус вакиллари шуғулланади. Шундай қилиб, ибодатдаги мусулмонлар истакларига кўра, ҳаракатланиш учун транспортни танлаш ҳуқуқига ҳам эга ва уларга махсус дастур асосида хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Асосан, катта гуруҳдаги мусулмонларга Zaer транспорт-логистика компанияси томонидан тақдим этилаётган 49 киши сиғимига эга 120та люкс автобусда ҳаракатланиш таклиф этилади. Бундан ташқари, алоҳида талабларга кўра, Toyota Land Cruiser типидаги енгил машиналар сиз учун махсус тақдим этилади. Оила ва яқинлари билан кичик гуруҳда бўлишни истаган зиёратчилар учун қулай ва люкс транспорт воситаси таклиф этилади, 24 соат ҳамроҳ бўлувчи ёрдамчилар уларга бириктирилади. Компаниянинг автобус, мини-автобус, енгил автомобилларини бошқарувчи жами 140 нафар ҳайдовчиси сизнинг хизматингизда бўлади. 

Учинчидан, Умра зиёратида ибодатларни ўргатувчи элликбоши ҳар бир гуруҳларга тайинланиб, экскурсияларни олиб борувчи йўлбошчилар ўзбек ва сизга маъқул келган бошқа тилда ҳам равон суҳбатлашади. Сафар давомида элликбоши ҳамроҳ сифатида гуруҳ билан тўлиқ бирга бўлади. Макка ва Мадина шаҳарлари зиёрати давомида анъанавий бозор, қадимий музей, ўрта асрлар тарихидан дарак берувчи манзиллар таништирилади, шунингдек, гуруҳга мазмунли ва тўлақонли маълумотлар берилиб, уларда унутилмас лаҳзаларни суратга муҳрлашнинг имконияти яратилади. Бу ҳали ҳаммаси эмас! Grace Travel ​махсус буюртма асосида ташкил этиладиган Тоиф шаҳридаги мазмунли экскурсияга барчани таклиф этади. 

Тўртинчидан, Ўзбекистондаги Grace Travel ​МЧЖ вакиллари Саудия Арабистонига кириш ҳуқуқини берувчи визани олишда кўмак бериб, барча маслаҳат ва ёрдамларини аямайди. 10 кун (9 кеча) давом этиши кўзланган муқаддас саёҳат учун зарур барча ҳужжатларни расмийлаштириш масаласи тез ва шаффоф ҳал этилади. Бунинг учун, сиздан фақат хорижга чиқиш рухсатномаси (муайян муддат учун амал қилувчи стикер, ОВИР) ёпиштирилган паспорт, турар жой маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома ҳамда саломатлик тўғрисида маълумотномани тақдим этиш сўралади.

Ҳар йили 230-240 минг нафар зиёратчига Умра ва Ҳаж мавсумининг сифатли хизматларини тақдим этаётган Al Hussam компанияси 2017/2018 йилги мавсумда 244908 нафар зиёратчининг Саудия Арабистонига кириш визасини олишга ҳам кўмак берган. Al Hussam компанияси таркибида фаолият юритаётган 300 кишилик катта гуруҳдан иборат моҳир ошпазлар шу йилнинг ўзида 1,8 миллион ҳожиларга сифатли ва ҳалол таомларни етказиб бериш билан шуғулланган. 

Сафар қачон бошланади?

Умра сафарига биринчи гуруҳ мусулмонлар жорий йилнинг 28 октябрь куни жўнаб кетади ва 6 ноябрдан сўнг Тошкентга қайтиши назарда тутилган. Шундай қилиб, кейинга гуруҳлар қуйидаги режага асосан юборилади: 

11 ноябрь  - 20 ноябрь 

2 декабрь - 11 декабрь.

Харажатлар қанчага тушади?

2 ва 3 кишига мўлжалланган меҳмонхона номери билан ишлаб чиқилган Стандарт пакет 14,750,000 сўм бўлиб, ташриф буюрувчилар Маккада 5 юлдузли - Le Meridien Towers (марказдан 1 км атрофида - меҳмонхона автобуси хизматида 3 минутлик йўл), Мадинада - Saja Hotel (марказдан 400 метр) меҳмонхоналарига жойлаштирилади. Алоҳида қулайликларга эга Премиум пакетнинг нархи 15,950,000 сўм этиб белгиланган. Унда сафар иштирокчилари Маккада 5 юлдузли - Al Shohada (марказдан 400 метр), Мадинада ҳам 5 юлдузли - Saja Hotel (марказдан 400 метр) меҳмонхоналарига жойлаштирилади. Grace Travel ​Умра зиёрати давомида Делюкс пакетни (19,150,000 сўм) ҳам таклиф этади. Унга кўра, меҳмонлар Маккада - Hyatt Regency Hotel (Ҳарам ёнида), Мадинада - Anwar Al Madinah Movenpick (Ҳарамни аёллар намозгоҳи ёнида жойлашган) меҳмонхоналарида яшаши таъминланади. Ҳар бир ибодат қилувчига алоҳида эътибор ва муносабатда бўлган Grace Travel меҳмонхоналарда  жойларни сунъий кенгайтирилишини назоратга олади, фақат меҳмоннинг талаби билан қўшимча ётоқ хонага киритилиши мумкин. 

Grace Travel жамияти билан ҳамкорликда иш олиб бораётган Саудия Арабистонининг Al Hussam компанияси Мадина шаҳридаги энг катта 5 юлдузли, 1200та хонага эга меҳмонхонаси - Movenpick Anwar al Madinah'ни бошқаради. Шунингдек, Маккадаги Hyatt Regency (50та хона) ва Swisshotel Makkah (20та хона) меҳмонхоналарида алоҳида люкс жойларга эга компания ҳар бир зиёратчининг қулай шароит асосида ибодат қилишини истайди. Бугунги кунда дунё бўйлаб 120та агентлик ва 5та мамлакатда расмий офисига эга Al Hussam компанияси жорий йилда халқаро талаб даражасида ташкил этиладиган зиёратни ўзбекистонлик мусулмонларга ҳам  тақдим этишга тайёр. 

Умра зиёратингиз унутилмас бўлиши бизнинг бурчимиздир!

Манзил: Юнусобод кўчаси, 3-а уй, Юнусобод тумани, Тошкент шаҳри.
Мўлжал: "Бодомзор" масжиди олдида
Телефон рақам: +(99899)8482588 +(99893)5081122

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг! 

Telegram - t.me/umraga

Instagram - @umrauzb

Facebook - @GraceTravelAgnecy

 

Мавзуга оид