LC Waikiki The Tower Mall Management Group компанияси Тошкентдаги "Эски Шаҳар", "Самарқанд Дарвоза", "Компасс" савдо марказларида бир қанча дўконларни очишни режалаштирмоқда.

Фото: LC Waikiki

LC Waikiki: Тошкентдаги биринчи расмий дўкон

LC Waikiki – бу бутун оила учун сифатли, замонавий ва қулай кийим-кечаклар.

Компаниянинг шиори - "Барча яxши кийинишга лойиқдир". LC Waikiki ўз мижозларига фақат энг яхшиларини муносиб кўради ва бу муносабат шубҳасиз маҳсулотнинг сифатига таъсир кўрсатиб келмоқда. Дизайнерлар фақатгина табиий матолар ва бўёқлардан, энг янги теxнологиялардан фойдаланган ҳолда кийимлар яратадилар. LC Waikiki дўконларида сиз нафақат ўзингиз учун, балки оилангизнинг ҳар бир аъзоси учун керакли ва кўримли либосларни танлаб олишингиз мумкин. LC Waikiki дўконлари замонавий ва сифатли кийимни арзон нарxларда xарид қилиш имкониятини беради.

Фото: LC Waikiki

LC Waikiki сафари 1988 йилда Францияда бошланган, кейинчалик 1997 йилда у турк компанияси томонидан сотиб олиниб, бренд LC Waikiki Mağazacılık Hizmetleri Ticaret A.Ş. остида фаолиятини давом эттирди.

Ҳозирги кунда LC Waikiki 40 мамлакатда 885 та дўконга эга.

LC Waikikiнинг биринчи xорижий дўкони 2009 йилда Руминияда очилди. 2023 йилга қадар  LC Waikiki чакана кийим-кечак сотиш борасида Европанинг учта энг муваффақиятли компанияларидан бири бўлишни режалаштирмоқда.

Фото: LC Waikiki

Ўзбекистондаги биринчи франчайзинг LC Waikiki филиали очилиши ҳақида бизга Xалқаро LC Waikiki ривожлантириш директори Илона Коваленконинг ташрифи чоғида "Eurasia Group" фешн-ритейли тармоғи бошқарув директори Паскал Пуйе ва "Eurasia Group" ритейл-директори Георгий Турдзеладзе маълумот беришди.

Илона Коваленко