Нашрнинг таъкидлашича, Вашингтоннинг қўллаб-қувватлови билан Украина Азов денгизида ҳарбий-денгиз базаси қуришга қарор қилди, бу «минтақадаги тажовузкор ҳаракатларга» жавоб бериш учун керакдир. Шу билан бирга, таъкидланишича, Киевнинг ихтиёрида фақат бир нечта қўриқлаш кемалари бор.
«Россия флоти ушбу кемаларни саноқли дақиқаларда чўктириб юбориши ва базани йўқ қилиб ташлаши мумкин», - дейилади материалда.
Шу нуқтаи назардан, муаллиф АҚШ тарихан русларнинг денгизи бўлган ҳудудга Украинани қўллаб-қувватлаш учун ўз кемаларини юборишга ҳақиқатдан ҳам тайёр экани борасида савол билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украинанинг Россия билан курашдаги ўрни ҳақида гапирганди.











