1 октябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Тошкент – Самарқанд – Тошкент» йўналишида «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг қўшимча қатновини йўлга қўяди. 

Қайд этилишича, бу йўловчиларга дам олиш кунида янада қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилди.

№764/763 электропоезд шу куни соат 08:30да Тошкент Марказий вокзалидан жўнаб, соат 17:00да Самарқанддан ортга қайтади. Айни пайтда ушбу қўшимча поезд учун чипталар сотуви йўлга қўйилган.