Украина армиясини бошқариш тизими оддийгина парол билан ҳимоялангани маълум қилинди
Украина қуролли кучларининг қўшинларни бошқариш автоматик тизими “Днипро” серверларига кириш учун узоқ вақт давомида оддийгина “admin” ва “123456” паролларидан фойдаланиб келинган. Бу ҳақда журналист Александр Дубинскийга иқтибос келтирган ҳолда УНИАН ахборот агентлиги маълум қилди.
“Бирор-бир махсус билимларсиз серверлар, роутерлар, овозли шлюзлар, принтер ва сканерларга эркин кириш, яъни қуролли кучларнинг катта кўламдаги махфий ахборотини таҳлил қилиш мумкин бўлган. Бундай катта кўламдаги ахборотнинг сизиб чиқиб кетиши ҳисобга олинса, рақибга тизимни сканер қилиб, қўйилган вазифаларни билиб олиш учун бир неча кунгина етарли бўлади”, деб маълум қилган журналист.
Унинг айтишича, заиф нуқтани топган Дмитрий Власюк ушбу масала юзасидан Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашига мурожаат қилган. У ердан Власюкнинг мактуби ташқи разведка хизматига юборилган. Бу ташкилотдан эса тизим уларга қарамаслиги ҳамда бошқа мутасадди идораларга мурожаат қилиш тавсия қилинган жавоб келган. “4-ой ўтдики, мудофаа вазирлиги техник воситалари, сервер ва компьютерларига кириш пароллари ўша-ўша қолмоқда”, деб айтган Дубинский.
Таъкидланишича, “Днипро” тизими “ҳарбий интернет” каби маълум бўлган локал ахборот тизими ҳисобланади.
Мавзуга оид
15:13
Блинкен: Украина курашиш ёки музокара ўтказиш ҳақида бир қарорга келиши керак
11:41
Россия ва Украина ҳалок бўлган ҳарбийлар жасадини алмашди
08:38
FT: Трамп Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишга ваъда берди
23:32 / 20.12.2024