Буюк Британия собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг маълум қилишича, бош вазир лавозимини эгаллайдиган бўлса, Британиянинг Европа иттифоқи (ЕИ) таркибидан чиқиши бўйича Брюссель билан янги савдо музокараларини ўтказади. Бу ҳақда The Sun таблоиди ёзмоқда.
Нашрдан қайд этишларича, Жонсон ЕИ вакиллари билан савдо музокараларини «қайта бошлаш» ниятида. Газета маълумотларига кўра, агар Жонсон Британиянинг янги бош вазирига айланса, Brexit «камида» ярим йилга қолдирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Борис Жонсон Лондоннинг Европа иттифоқидан чиқиши бўйича ўз режасини эълон қилганди.
Унинг сўзларига кўра, бу режа Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ҳукуматининг таклифларига муқобил вариант саналади. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда Лондон Brexit бўйича музокараларда салбий позицияда турибди.












