Одноклассники матнли эълонлар учун таграсм қўйишни жорий этмоқда
Одноклассники ижтимоий тармоғи фойдаланувчилар ва гуруҳлар матнли эълонларини таграсм билан тўлдиришга имкон берувчи функцияни ишга туширмоқда. Постнинг янги имкониятлари кўпроқ янги, ўзига хос эълонларни яратиш, ижтимоий тармоқ учун эса ОКда ёрқин ва бетакрор контент ҳажмини кўпайтиришга имкон беради.
Хабар матнини ёзишда фойдаланувчи ёки маъмурга ўз эълонини безаб, уни янгиликлар тасмасида яққолроқ кўзга ташланиши учун рангли таграсмни танлаш таклиф этилади. Таграсмлар фақат 120 тагача белгидан иборат хабарлар учун қўйилиши мумкин.
Таграсмли хабарларни ижтимоий тармоқнинг десктопли ва мобиль версияларида яратиш мумкин. Яқин кунларда таграсмли матнни ОКнинг iOS ва Android учун иловаларида ҳам эълон қилиш мумкин бўлади.
Одноклассникидаги матни хабарлар учун таграсмларни жорий этилишини Disney, МГТС, Билайн, МТС, Prology, Тинькофф, Тинькофф-Журнал сингари йирик брендлар қўллаб-қувватлашди, РОЦИТ ва BigPikcha.ru эса гуруҳларида ўзлари яратган бренд расмлар манзарасида постлар қандай кўриниш олиши мумкинлигини намойиш қилишди.
Ўтган йил ижтимоий тармоқда рангли таграсмли ва йирик шрифтли матнларни эълон қилиш имконияти пайдо бўлди. Худди ўша пайтда ОК «Кайфият» деб номланган эълонларнинг янги форматини ишга туширди, энди фойдаланувчилар дўстлари ва обуначилари билан ўзининг «Бахтлиман», «Совға олишни истайман», «Зерикяпман», «Байрам қиляпман» сингари кайфиятни ўртоқлашиш имконига эга бўлишди.
Мавзуга оид
16:20 / 27.12.2023
Қашқадарёда “Odnoklassniki.ru” сайтидаги постларга лайк босган йигитга чора кўрилди
14:44 / 10.06.2023
Навоийлик кекса аёл 5 йил олдин диний маърузага “класс” босгани учун 3 йилга озодликдан чекланди
10:15 / 11.12.2020
«Одноклассники» гуруҳлар учун донатларни қабул қилиш хизматини ишга туширди
13:41 / 22.10.2020