Спорт | 08:13 / 05.10.2018
29065
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов Макгрегор билан жанг олдидан ўтказилган матбуот анжуманда рақибини кутиб ўтирмади

Фото: Esther Lin/ MMA Fighting

UFC чемпиони камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегорга қарши жанг олдидан ўтказилган матбуот анжуманни рақибининг кечикаётгани сабабли у бошлангандан 15 дақиқа ўтиб тарк этди.  

Матбуот анжуман давомида саволларга фақат Нурмагомедовнинг ўзи ва UFC президенти  Дэйна Уайт жавоб берган. Ирландиялик эса россиялик жангчи кетгандан 10 дақиқа ўтиб келган ва тирбандликлар сабабли кеч қолганини айтган. 

“Мухлисларга катта раҳмат, уларсиз бу жанг бўлмасди. Бироқ мен бу болани 15 дақиқадан бери кутмоқдаман, у эса ҳамон йўқ. Бу ҳурматсизликдир. Эртага вазн ўлчаш маросимида учрашамиз”, деб айтган Нурмагомедов кетишидан аввал.

Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрда Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид