Жаҳон | 01:26 / 07.10.2018
21876
1 дақиқада ўқилади

Бельгияда туғилган чақалоқларга қўйилаётган исмлар ичида Муҳаммад етакчилик қилмоқда

Фото: Anadolu

Муҳаммад исми Бельгия пойтахти Брюсселда энг машҳур исмга айланиб улгурган, бундай исмли инсонлар 18 минг 44 кишини ташкил этмоқда, деб ёзади Анадўлу агентлиги.

Муҳаммад исми 2017 йилда туғилган ўғил чақалоқлар ичида энг машҳури бўлди.

Белгия статистика институти маълумотларига кўра, 2017 йилда 718 нафар чақалоққа Муҳаммад исми қўйилган. Бу борада иккинчи ўрин Лиам исмига насиб этган — 570 та.

Буюк Британия миллий статистика бошқармасининг маълумотларига кўра, 2018 йилнинг сентябрь ойида Бирлашган Қироллик ва Уэльсда туғилган чақалоқларга қўйилган исмлар ичида Муҳаммад Топ-10 таликка кирган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид