«Реал»да жароҳатлар синдроми. Бэйл янги мавсумда учинчи бор жароҳат олди, Бензема ҳам сафдан чиқди
«Реал»нинг асосий таркиб футболчилари Гарет Бэйл ва Карим Бензема Испания чемпионатининг 8-тури доирасида «Алавес»га қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан тугаган учрашувни охиригача етказа олишмади.
Бензема танаффусдан кейин майдонга қайтмади. Унда ўнг оёғи билан муаммо юзага келган. Душанба куни у тиббий кўрикдан ўтказилади.
Бэйл 80-дақиқада ўзини ёмон ҳис қила бошлагани учун алмаштирилди.
Уэльслик бу футболчи мавсум давомида бунгача икки марта жароҳат туфайли ўйинларни ўтказиб юборганди. У сентябрь ойида «Атлетик»ка қарши ўйинда майдондан олинган ва кейинги турда «Эспаньол»га қарши ўйинда жамоага ёрдам бера олмаганди. Сентябрь ойи охирида «Атлетико»га қарши ўйинда жароҳатлангач, октябрь ойи бошида Чемпионлар лигаси доирасида ЦСКАга қарши ўйинда майдонга тушмади.
Қайд этиш керакки, айни вақтда «Реал»нинг бошқа етакчилари - Иско, Марсело ва Карвахаль ҳам жароҳат туфайли сафдан чиққан.
Мавзуга оид
10:01 / 10.11.2024
Винида яна ҳет-трик, лекин Мадридда даҳшатли муаммолар
00:08 / 07.11.2024
«Реал» ўз йўлига тушиб олиши учун ҳал қилиниши керак бўлган 6 масала
13:17 / 06.11.2024
ЕЧЛда сенсациялар куни. «Реал» ва «Сити» ютқазди
12:52 / 27.10.2024