Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурмагомедовнинг отаси ўғлини қаттиқ жазолашга ваъда берди
MMA’даги россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийси Абдулманноп жангдан кейинги муштлашув учун ўғлини жазолашга ваъда берди. У бу ҳақда «Рен ТВ» телеканалига айтиб ўтди.
«Сен октагонда нима хоҳласанг, шуни қилишинг мумкин. Ундан ташқарида - болалар, аёллар, бегона одамлар. Менинг жамоам ҳар доим интизоми билан машҳур бўлган, шунинг учун Ҳабибга қарши санкциялар UFC’дан ҳам қаттиқроқ бўлади», - дея айтиб ўтди катта Нурмагомедов. Унинг қўшимча қилишича, рўй берган ҳодиса учун масъулдир.
7 октябрь куни тонгда ўтказилган UFC 229 турнирининг асосий жангида Ҳабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорни 4-раундда бўғиш усули билан таслим этди. Жанг якунида доғистонлик октагондан сакраб чиқди ва ирландиялик рақибининг мураббийи Диллон Дэннисга ташланди. Худди шу вақтда унинг жамоа аъзолари октагон ичига кириб Макгрегорнинг ўзига ҳужум қилишди. Жанжал полициячилар аралашуви билан тўхтатилди.
Мавзуга оид
23:23 / 10.01.2026
Франция АҚШдаги UFC турнири сабабли G7 саммити муддатини ўзгартирди
19:46 / 07.10.2025
Трамп Оқ уй ҳудудида UFC жанги ўтказилишини эълон қилди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
18:33 / 15.08.2024