Жаҳон | 00:46 / 13.10.2018
4476
1 дақиқада ўқилади

5 нафар венесуэлалик Колумбияга қочиш вақтида ҳалок бўлди

Фото: AFP 2018 / Federico Parra

5 нафар венесуэлаликнинг Венесуэладан қўшни Колумбияга Тачира дарёси орқали ўтишга уриниши уларнинг ҳалок бўлиши билан якунланди.

Тачира штати фуқаролик мудофааси хизматининг хабар беришича, қирғоқларидан чиққан ва шиддатлашган дарё ўз оқимларида қочқинларни олиб кетган. Ҳозирча ҳалок бўлганлардан уч нафарининг жасади топилган.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлардан 3 нафари Венесуэладаги иқтисодий инқироз сабабли мамлакатни тарк этмоқчи бўлган, қолган 2 киши уларга ҳамроҳлик қилган. 

Венесуэлада анча вақтдан бери иқтисодий инқироз давом этмоқда. Халқаро валюта жамғармаси прогнозларига кўра, 2018 йил охирига келиб мамлакатда инфляция даражаси 1 миллион фоизга етиши мумкин. Бу эса мамлакатдаги вазиятни Германияда 1923 йилда ёки Зимбабведа 2000-йиллар охирида юзага келган вазиятга ўхшаш қилади.

Мавзуга оид