АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги навбатдаги саммит ноябрь ойида Европа шаҳарларидан бирида бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Япониянинг «Асахи» газетаси Қўшма Штатлар ҳукуматидаги манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Нашр манбаларининг ишонч билдиришича, саммит ноябрь ойининг ўрталарида ўтказилади. Газета маълумотларига кўра, Стокгольм ва Женева ҳозирги вақтда бу учрашувни ўтказиш жойи сифатида кўрилмоқда, томонлар шу ҳафта ушбу масалани муҳокама қиладилар.
Шу билан бирга, кўрсатилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп бундан аввал Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни Флоридадаги ўз қароргоҳида қабул қилишга тайёрлиги ҳақида гапирган. Шимолий Корея томони «хавфсиз» жойни хоҳлаяпти, масалан, Пхеньян апрель ойида Кореялараро саммит бўлиб ўтган Пханмунжом.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин АҚШга ядровий объектлар рўйхатини беришдан бош тортганди, Трамп эса баёнот билан чиққанди.












