Учинчи рейх бўйича эксперт Меркелни кескин танқид қилди
Германиялик тарихчи Гёц Гайдар Алининг Berliner Zeitung газетасидаги мақоласида билдиришича, ГФР канцлери Ангела Меркелда террорчиларга нисбатан қарама-қарши баёнотлар ва хатти-ҳаракатлар мавжуд.
Гёцнинг таъкидлашича, Сурия Араб Республикаси армияси ИШИД гуруҳи террорчиларини йўқ қилиш ниятида ҳақида эълон қилганида, расмий Берлин САР президенти Башар Асаднинг барча ҳаракатлари - бу «ёвузлик», экани ҳақида жавоб қайтармоқда. Бироқ, террорчилар «150та суриялик оилани» ўғирлаб кетганида, Меркель матбуот котиби бу ҳақда ҳеч нарса гапирмаяпти ҳам, дея ўз фикрини билдирган тарихчи.
Гёц Россия махсус хизматлари билан можаролар ҳақида гапириб, шу каби қарама-қаршиликка эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, Берлин ҳар доим Россия махсус хизматларининг жиноятлари ҳақидаги хабарларига кескин муносабатда бўлади, бироқ саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги оммавий ахборот воситалари хабарларига изоҳ бермади.
«Саудия Арабистони ҳақида гап кетганда, фақат иқтисодий манфаатлар ҳукумат учун муҳим бўлади», - дея хулоса қилади Гёц.
Гёц Вена университетида ишлайди. У Учинчи рейх давридаги эвтаназия, Учинчи рейхнинг иқтисодий сиёсати ва холокост масалалари билан шуғулланади.
Мавзуга оид
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022
Германия Украинага 65 миллион евро ва генераторлар ажратади
12:03 / 26.11.2022
Германияга Россия визасига эга ноқонуний муҳожирлар оқими кескин ошди
08:14 / 25.11.2022