Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда спортнинг бадминтон тури оммалаштирилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатда спортни оммалаштириш зарурати тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтда Бадминтон маркази очилиши кутилмоқда. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Бадминтон федерацияси раиси сифатида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасидаги янги бадминтон марказининг таъмирлаш ишлари якуний босқичини кўздан кечирди.
KUN.UZ мухбирининг маълум қилишича, спорт мажмуаси яқин 10 кун давомида ўз эшикларини очади. Бинони таъмирлаш ишлари ҳомийлик маблағларини жалб қилиш ёрдамида амалга оширилган.
Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган эди. Соҳани қайта ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш мақсадида давлат раҳбари 5 март куни "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонини имзолади. Раҳбарларга барча спорт федерациялари фаолиятини ўрганиб чиқиш вазифаси топширилди.
Таъкидлаш жоизки, бадминтон спортнинг энг хавфсиз турларидан бири бўлиб, барча ёшдаги кишилар учун тўғри келади. У жисмоний ривожланишдан ташқари, фикрлаш тезлигига ҳам таъсир кўрсатади. Бадминтонни бежиз "ракеткали шахмат" деб аташмайди, зеро ўйин жараёнида спортчи бирйўла бир неча зарбаларни ҳисоблайди. Бунинг учун эса машғулотлар ва беллашувлар жараёнида ривожланувчи юқори тезликда фикрлаш керак бўлади. Шунинг учун ҳам республика миқёсида спортнинг бадминтон турини кенг тарғиб қилишга доир ишлар амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
19:13 / 07.04.2026
Футбол бўйича Суперлига ўйинлари соат 19:00 дан кейин белгиланиши мумкин
19:12 / 07.04.2026
Олий спорт маҳорати мактаблари ўрнига «Олимпия терма жамоалари маркази» ташкил қилинади
18:34 / 07.04.2026
Ишчиларининг спорт билан шуғулланиши учун шароит яратган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
18:32 / 07.04.2026