Ўзбекистон | 15:15 / 26.10.2018
26778
2 дақиқада ўқилади

27 октябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27 октябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 12-14 даража илиқ,  кундузи 28-30 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамолнинг тезлиги айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид