9−10 октябр кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати кечалари асосан +10…+15 даража, кундуз кунлари +25…+27 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +29…+32 даражагача бўлади.
10 октябрда кечқурун республиканинг ғарбий ҳудудларига нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.
11 октябр, якшанба куни нам ҳаво массалари Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларига тарқала бошлайди. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида, куннинг иккинчи ярмида чўл ҳудудларда ва республика жанубида, кечқурун марказий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Аксарият вилоятларда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида ҳарорат +18…+23 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7−12 метр/сония тезликда эсади. Тоғли ҳудудларда 9−11 октябр кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11 октябрда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +13…+15 даража, кундуз кунлари +25…+27 даража бўлади.















