Дам олиш кунларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича кам булутли ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати +17…+22 даражагача исийди.

Шанба куни Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ва кечга томон Тошкент вилоятининг баъзи жойларида, 1 ноябрга ўтар кечаси ва эрталаб Фарғона водийси вилоятлари ҳамда Тошкент вилоятининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +5…+10 даража, шимолда 0…+5 даража, кундуз кунлари +17…+22 даража бўлади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади.

Тошкент шаҳрида 30–31 октябр кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 1 ноябрга ўтар кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +8…+10 даража, кундуз кунлари +20…+22 даража илиқ атрофида бўлади.