Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи асосан +20…+23 даража бўлади, дея хабар берди Ўзгидромет.
4 ноябрда Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида айрим жойларда ва кечга томон республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади. Шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
5 ноябрда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида фақат кечаси ва рталаб баъзи жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради. 6 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари +7…+12 даража атрофида, кундуз кунлари 4–5 ноябрда +18…+23 даража, 6 ноябрда +23…+25, жанубий ҳудудларда эса +27 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда есади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 4 ноябрда кечқурун ва 5 ноябрда кечаси ва рталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда есади. Ҳаво ҳарорати кечалари +8…+10 даража, кундуз кунлари +20…+22 даража атрофида бўлади.












