Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Астрономияга оид фотосуратлар танловида Сомон Йўлининг чўл устидаги сурати ғолиб бўлди — фотогалерея
Гринвичдаги Британия қироллик обсерваторияси Insight Astronomy Photographer of the Year танловининг ғолибларини эълон қилди.
Танлов ҳакамлар ҳайъати бош мукофотни америкалик Брэд Голдпейнтга топширди. Унинг суратида Юта штатидаги чўл устидаги осмонда Сомон Йўли галактикамиз (ўнгроқда) ва Андромеда галактикаси ҳамда қоя четида туриб телескоп орқали осмонни кузатаётган киши тасвирланган. Ғолиб 10 минг доллар мукофот пули олган.
Шунингдек, Голдпейнтнинг яна бир сурати «Инсон ва коинот» тоифасида энг яхшиси деб топилган. Ҳакамлар ҳайъати 12 йўналиш бўйича ғолибларни аниқлаган: Ой, қуёш, юлдузлар ва бошқалар суратлари учун алоҳида мукофот кўзда тутилган. Танловнинг энг яхши суратлари кўргазмаси 24 октябрда Гринвичдаги Миллий денгиз музейида очилган.
Мавзуга оид
01:18 / 22.12.2025
Ногиронлиги бор аёл коинотга парвоз қилди
21:48 / 06.10.2025
Хитой зонди Ер фонида 43 млн км масофадан селфи олди
17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
16:10 / 27.03.2025