Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сомон йўлига энг яқин 5 та галактика
Олимлар маълумотларига кўра, коинотда юз миллиардлаб галактикалар мавжуд. Ер сайёраси жойлашган Сомон йўлига энг яқин қўшнилар эса асосан кичик галактикалар ҳисобланади.
Маълум қилинишича, ушбу галактикалар Ердан 25 минг ёруғлик йилидан 2,5 миллион ёруғлик йилигача бўлган масофада жойлашган.
Энг яқин объектлардан бири — Катта Ит юлдуз туркумидаги карлик галактикаси бўлиб, у 2003 йилда халқаро астрономлар гуруҳи томонидан кашф этилган. Дастлаб у Ерга энг яқин галактика деб ҳисобланган. У тахминан 25 минг ёруғлик йили масофада жойлашган. Бироқ кейинги тадқиқотларда бу объект алоҳида галактика эмас, балки Сомон йўлининг ташқи қисми бўлиши мумкинлиги айтилган.
Агар ушбу объект ҳисобга олинмаса, Сомон йўлига энг яқин тасдиқланган галактика Ўқотар карлик галактикаси ҳисобланади. У Ердан тахминан 70 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Ҳозирда у Сомон йўлининг тортиш кучлари таъсирида аста-секин парчаланмоқда.
Шунингдек, 2006 йилда аниқланган Segue 1 галактикаси ҳам олимларда катта қизиқиш уйғотган. У Ердан 75 минг ёруғлик йили узоқликда бўлиб, деярли фақат қора моддадан ташкил топгани тахмин қилинади. Олимлар уни илк коинотнинг “сақланиб қолган изи” деб атамоқда.
Катта Магеллан Булути эса Сомон йўлининг энг йирик йўлдош галактикаси ҳисобланади. У Ердан тахминан 163 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган ва унда 20 миллиардга яқин юлдуз мавжуд. Олимлар фикрича, унинг тортиш кучи Сомон йўлининг ҳаракатига ҳам таъсир кўрсатади.
Рўйхатдаги энг машҳур объектлардан бири — Андромеда галактикаси. У Сомон йўлига энг яқин йирик спирал галактика бўлиб, Ердан тахминан 2,5 миллион ёруғлик йили масофада жойлашган. Андромедада қарийб бир триллион юлдуз борлиги айтилмоқда.
Олимлар маълумотига кўра, Сомон йўли ва Андромеда бир-бирига яқинлашмоқда. Илгари уларнинг келажакда тўқнашиши аниқ деб ҳисобланган бўлса, янги тадқиқотлар бу эҳтимол тахминан 50 фоизни ташкил қилишини кўрсатган.
Мавзуга оид
22:31 / 09.05.2025
Астрономлар юлдузларни парчаловчи «дайди» қора туйнукни кашф этди
15:40 / 18.12.2024
NASA астронавти ХКСдан туриб галактиканинг ноёб суратини олди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
09:43 / 03.02.2024