«БИНОКОР Темир-Бетон Сервис» 9 балли сейсмик синовларни муваффақиятли ўтказди
«БИНОКОР Темир-Бетон Сервис» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси «КазНИИСА» ходимлари билан биргаликда 9 қаватлик панелли бинони 9 баллик сунъий вибро-динамик ер тебраниши синовларини ўтказди. «Ўзбекистондаги қулай уй-жой» давлат дастурини қисқа муддатда амалга ошириш учун «БИНОКОР Темир-Бетон Сервис» МЧЖ қўшма корхонаси раҳбарияти катта панелли уйлар учун янги конструктив схемани ишлаб чиқишга қарор қилди.
Оммавий ишлаб чиқариш олдидан, бундай катта панелли бинонинг бардошлилиги тажриба сифатида синовдан ўтказилди. «БИНОКОР Темир-Бетон Сервис» юқори сифатли бетондан ва Марказий Осиё минтақасининг сейсмик фаоллигини ҳисобга олган ҳолда тузилган янги конструктив тизим асосида хавфсиз ва қулай дунё қурмоқда.
Катта панелли уйнинг лойиҳаси, бундай панелли уйлар қурилишида кенг тажриба эга «КЖ-ПРОЕКТ» хорижий компанияси томонидан, маҳаллий климатик шароитларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Кейин эса «Ташгипрогор» АЖнинг этакчи лойиҳавий институти мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг сейсмик шароитига мослаштирилди.
Катта панелли 9 қаватли уй - 5255 квадрат метр яшаш жойини ташкил этди ва 55 кунда қуриб битказилди, уй қурилишида инновацион технологиялардан фойдаланилганлиги сабабли, ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилди ва кўп қатламли замонавий изоляция материаллари билан бириктирилган панеллар ёрдамида эса энергия тежамкорлигига эришилди.
Хорижий мутахассислар Қурилиш ва Архитектура Илмий-Тадқиқот Институтидан («КазНИИСА» АЖ) синовларини ўтказиш учун таклиф қилинди.
Сейсмик синовлар 5 босқичда ўтказилди, унда вибрацияни рўйхатга олиш ва дастлабки маълумотларни қайта ишлаш, структураларнинг визуал текшируви, зарарларни фото-фиксациялаш орқали аниқлаш, шунингдек, бино вибрациясининг видеога олишлик каби босқичлар бор.
Бинонинг 9-қаватининг томига ўрнатиладиган вибро-инерцион мослама 9 баллик сунъий сейсмик тебранишни юзага келтирди. Бу мослама орқали юк кўтарувчи деворлар конструкциялари юкининг динамик тебраниш табиати ва уларнинг асосий хусусиятлари сейсмик тебранишларга бардошлилигини аниқлашга имкон берди. Ҳамма синовлар муваффақиятли натижа бермоқда.
Офис манзили: 100022, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кичик ҳалка йўли, 89А
Завод манзили: 100083, Тошкент шаҳри, Бектимир тумани, Зироат кўчаси, 52
Телефон: +998 71 205 00 22
E-mail: info@binokor.uz
Web: binokor.uz
FB: @binokorjbi
Telegram: @binokorjbi
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:13 / 23.11.2020
Ўзбекистонда газобетон ишлаб чиқариш ҳажми оширилади
09:26 / 17.11.2020
Қурилиш соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони очиқланди
14:41 / 13.11.2020
Ялпи ички маҳсулот таркибида қурилиш тармоғининг улуши ошди
12:37 / 13.11.2020