Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда яна бир мудҳиш ЙТҲ: 3 киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 28 октябр куни соат 21:30да Шуманай тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» автомобиль йўлининг 817-км.да ҳаракатланиб кетаётган «Кобальт» русумли автомобиль бошқарувини йўқотиб ўнг тарафига ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ФВВ хабарига кўра, ЙТҲ натижасида 3 нафар фуқаро вафот этган ва 1 нафар фуқаро тан жароҳати олган.
Жароҳатланган фуқаро Шуманай тумани марказий касалхонасига ётқизилган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистонда юз берган ЙТҲ оқибатида 5 нафар фуқаро ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
17:56
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026