Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing 737 Max самолёти билан боғлиқ муаммолар 246 та самолётни қамраб олиши мумкин
Boeing 737 Max самолёти билан боғлиқ муаммолар бутун дунё бўйлаб 246 та самолётни қамраб олиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси (FAA) баёнотида айтилган.
“Boeing экипажларга мўлжалланган, датчиклардан хато маълумотлар узатилиши мумкинлиги ҳақидаги бюллетенни чиқарди. Самолётнинг горизонтал стабилизаторлари самолёт тумшуғини пастга тушириши мумкин, бу эса самолётни бошқаришда муаммоларга олиб келади”, дейилган хабарда.
“FAA бу ҳақда Boeing 737 Max самолётларидан фойдаланувчи маҳаллий авиаташувчилар ва бошқа давлатлар авиация идораларини огоҳлантирди. Бу муаммо бутун дунё бўйлаб 246 та самолётни қамраб олади”, деб қўшимча қилинган хабарда.
Аввалроқ Bloomberg ахборот агентлиги бир манбага иқтибос келтирган ҳолда Boeing компанияси ўзининг янги модели Boeing 737 Max’дан фойдаланаётган авиакомпанияларга ушбу самолётлар парвоз назорати тизимининг хато кўрсаткичлари сабабли ўз-ўзидан тумшуғи билан пастга шўнғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш жўнатмоқчилигини маълум қилганди. Манбанинг тушунтиришича, бу огоҳлантириш Индонезиянинг Lion Air авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокати терговининг дастлабки натижаларига асосланган.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
13:56 / 23.03.2026