Жамият | 13:00 / 12.11.2018
13232
2 дақиқада ўқилади

Йўлларга сунъий тўсиқлар ўрнатиш тартибини такомиллаштириш таклиф этилмоқда

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида йўлларга қўйилган сунъий тўсиқларни ўрнатиш тартибини такомиллаштириш ҳақида петиция пайдо бўлди.

Қайд этилишича, ҳозирда барча туман ва шаҳарларда йўллар текисланиб, асфальтланмоқда. Аммо айрим шахслар ўз уйлари ёнида автомобиль тезлигини сунъий пасайтириш мақсадида равон йўллар устига сунъий тўсиқлар (“лежачий полицейский”) ўрнатишмоқда.

“Уларни ҳам тушунаман, болалари хавфсизлигини ўйлашган. Инсоф юзасидан, фақат автомобиль тезлигига халақит берувчи қилиб ўрнатишса майли эди. Аммо айрим инсонлар шундай тўсиқ қўядики, ҳатто велосипедчилар, пиёдалар ҳаракатланишида ҳам қийинчилик туғдирмоқда. Кундузи-ку майли, бир амаллаб бу тўсиқларни четлаб ўтса бўлар, аммо тунда бу тўсиқни айланиб ўтиш имконсиз. Велосипедчи бу тўсиққа урилганида, албатта, зарарланади. Пиёда ҳам қоқилиб, йиқилиб бирор ерини жиддий шикастлаши мумкин”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

“Автомобиллар ҳаракат тезлигини чекловчи белгилар ўрнатиш ва ўзбошимчалик билан йўл устига жойлаштирилган сунъий тўсиқлар (“лежачий полицейский”) қўйиш тартибини такомиллаштириш керак”, - дейилади петицияда.

Мавзуга оид