Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “2018-2019 йилларда Хоразм вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, ҳудудни ривожлантиришда бир қатор тўсиқлар ва камчиликлар мавжуд. Хусусан, вилоятда табиий минерал хом-ашё ресурсларнинг мавжуд эмаслиги, саноат муҳандислигига оид интеллектуал қобилияти юқори бўлган мутахассисларнинг тарқоқлиги, уларни бир жойда бирлашмаганлиги, жаҳон андозаларида ишловчи технологияларнинг келтирилмаганлиги хом-ашё ресурслари талаб этилмайдиган инновацион ишланмалар ҳаётга татбиқ этилмаслигига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, саноат соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор имтиёзлар ва преференциялар, зарур шарт-шароитлар яратиб берилган бўлишига қарамасдан тижорат банклари, солиқ идоралари ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан етарли даражада тарғибот ишлари олиб борилмаётганлиги сабабли мавжуд салоҳиятдан етарлича фойдаланилмаяпти.

Ҳужжат билан Хоразм вилоятини 2018-2019 йилларда ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари қилиб қуйидагилар белгиланиши мумкин:

саноат соҳасида енгил саноат йўналишини ривожлантириш ҳисобига пахта толасини чуқур қайта ишлаш ва ундан тайёр мато, газлама ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш, мева-сабзавот, гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, электротехника, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ҳамда кимё саноати соҳаларини ривожлантириш, саноатда инновацион ишланмаларни кенг жорий қилиш;

қишлоқ хўжалигида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, интенсив боғлар, замонавий иссиқхоналар ва тутзорлар ташкил қилиш ҳамда паррандачилик ва балиқчиликни интенсив усулларда ривожлантириш;

хизматлар соҳасида туристик хизматларни диверсификациялаш, янги туризм йўналишларини ривожлантириш, хусусий тиббиёт хизматини ривожлантириш, давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш.

Хоразм вилоятини 2018-2019 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади:

2018-2019 йилларда Хоразм вилоятини комплекс ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари;

саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг туманлар кесимида йиғма жадвали ва манзилли рўйхати;