Музаффар Қаландаров Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Музаффар Қаландаров 1980 йилда Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида туғилган, 2002 йилда Урганч давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида йўл хўжалиги соҳасида турли лавозимларда, хусусан, «Хоразмавтойўл» бош муҳандиси ва «Азамат Хоразм махсус қурилиш» МЧЖ раҳбари каби лавозимлард ишлаган, Боғот тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

2024 йилдан буён Хоразм вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётганди.

У энди 2023 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари бўлган Сирож Бекчанов ўрнида иш бошлади.