Санъатбек Салаев Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимини тарк этди.

У 2018 йилдан буён вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Унинг ўрнига Шерзод Бердиев Хоразм вилояти ҳокимининг янги ўринбосари этиб тайинланди.

Шерзод Бердиев

Бердиев ушбу тайинловга қадар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими Руслан Ўразбаев ҳам ишдан олинган. У туманга 2024 йил августидан буён раҳбарлик қилаётганди.

Унинг ўрнига Одилбек Артиқов Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Одилбек Артиқов

У ҳозирга қадар Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.