Фан-техника | 00:45 / 14.11.2018
11789
2 дақиқада ўқилади

Смартфон орқали ОИВни аниқлашга ёрдам берувчи қурилма ихтиро қилинди

Женевадаги Бригхем аёллар шифохонаси олимлари ОИВни тез ва арзон аниқловчи қурилмани ихтиро қилишди. Nature Communications шу ҳақида хабар берди

Одатда ОИВ-инфекцияси ташхиси ва мониторинги учун полимер занжир реакцияси (ПЗР) қўлланади, бу эса анча қиммат ва узоқ давом этувчи усул. Тадқиқотчилар тиббий ёрдам олиш қийин бўлган мамлакатларда фойдаланиш имконини берувчи тестни яратиб, диагностикани соддалаштиришга қарор қилишди. 

Олимлар смартфонга маҳкамланувчи ва ундан бошқарилувчи қурилмани ишлаб чиқишди. Ушбу қурилма ўзига ўрнатилган чип ёрдамида қон томчисидаги РНК нуклеин кислоталарини аниқлай олади. Олимлар кўнгиллиларда ОИВ-тасдиқловчи ва ОИВ-рад этувчи қурилмани синаб кўриб, унинг сезувчанлиги (ОИВ белгиларини аниқлаш) 99,1 фоизни, спецификлиги (касаллик белгилари топилмаслиги) эса 94,6 фоизни ташкил қилганини аниқлашди. Усулнинг аниқлик даражаси юқори бўлишига қарамай, қурилма ва реагентлар нархи 5 долларга ҳам етмайди.

Тадқиқотчилар уларнинг ихтироси шифокорларга ночор минтақаларда ОИВ-диагностикаси билан фаолроқ шуғулланишга ёрдам беришига умид қилишмоқда. Шунингдек, улар бундай технологияни бошқа вирусли ва бактериал касалликлар диагностикаси учун ҳам қўллаш мумкинлигини тахмин қилишмоқда. 

Мавзуга оид