Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Қримда инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўйича резолюцияни қабул қилди
Ижтимоий, маданий ва гуманитар муаммоларга масъул бўлган БМТ Бош ассамблеяси учинчи қўмитаси кетма-кет учинчи йил давомида Қримда инсон ҳуқуқларининг бузилишига оид резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, жорий йилда бу резолюцияни ёқлаб 67 мамлакат овоз берди, 26таси қарши чиқди, 82 давлат бетараф қолди. 2016 ва 2017 йилларда ушбу резолюцияни қўллаб-қувватлаб 70та мамлакат овоз берган, 26таси қарши чиққан, бетараф қолганлар мос равишда 77 ва 76 давлатни ташкил этган.
Украина томони ишлаб чиққан резолюция матнида айтилишича, Қримда диний озчиликларга нисбатан «босим кучайиб бораётгани» кузатилмоқда. Унинг муаллифлари фикрича, озчиликларга «полиция рейдлари», шунингдек, «таҳдидлар ва таъқиблар» орқали босим ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
08:58 / 09.07.2026
Қримда АИ-95 бензини нархи 92 фоизга ошди
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
18:34 / 04.07.2026