Ўзбекистон | 11:20 / 16.11.2018
32333
1 дақиқада ўқилади

МАКнинг Тошкент - Мумбай йўналишидаги самолёти Самарқандга фавқулодда қўнди

Фото: KUN.UZ

Тошкент - Мумбай рейсидаги самолёт йўловчилардан бирининг аҳволи ёмонлашиши туфайли Самарқандга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» хабар бермоқда.

Трапда йўловчини тез ёрдам машинаси кутиб турган, унда у вилоят марказидаги касалхоналардан бирига олиб кетилди.

HY-427 Тошкент-Мумбай йўналишидаги рейс соат 00:05да Тошкент аэропортидан парвоз қилган. Орадан кўп ўтмай, самолёт Афғонистон ҳудуди узра бўлганида, йўловчи ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Йўловчининг аҳволини ёмонлашгани  учун экипаж шошилинч равишда ортга қайтиш ва йўловчини йирик шаҳарлардан биридаги энг яқин аэропортга етказишга қарор қилди. Самарқанд яқинлиги ва йўловчини қабул қилиши мумкин бўлган йирик тиббий муассасаларга эгалиги юзасидан энг оптимал вариантга айланди.

Йўловчи юрак хуружи билан касалхонага ётқизилгандан сўнг, самолёт парвозни давом эттирган ва Мумбайга бироз кечикиш билан етиб борган (6:15да).

Мавзуга оид