Жаҳон | 12:37 / 19.11.2018
3095
1 дақиқада ўқилади

Остонада Сурия бўйича янги учрашув санаси маълум бўлди

Фото: РИА Новости, Болат Шайхинов

Остонада Суриядаги вазиятни ҳал қилиш бўйича халқаро учрашув 28-29 ноябрь кунлари бўлиб ўтади, дея хабар қилмоқда ТАСС.

Қайд этилишича, бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов маълумот берган.

Унинг сўзларига кўра, Россия, Туркия ва Эрон «Остона жараёни» доирасида Сурия Араб Республикаси бўйича янги йиғилиш ўтказишга келишиб олдилар.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, учрашув 28-29 ноябрь кунлари Остонада бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳаракатлари Исроилнинг Суриядаги режаларига халақит бера бошлагани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид