Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram саҳифалар машҳурлигини сунъий тарзда оширувчилар билан кураш бошлади
Instagram маъмурияти автоматик тарзда изоҳлар, лайклар қолдириш, шунингдек, бошқа саҳифаларга обуна бўлиш имконини берувчи махсус иловалардан фойдаланиш билан курашиш мақсадида қатор чоралар қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда душанба куни сервис сайтида эълон қилинган баёнотда айтилади.
«Сўнгги пайтларда бегона иловалар аккаунтлар аудиториясини сунъий равишда ошириш учун фойдаланилаётганини кўрмоқдамиз», - дея маълум қилишган Instagram вакиллари. Маъмуриятдан қайд этишларича, бундай ҳаракатлар ижтимоий тармоқ қоидаларига зид келади, улар буни тўхтатишга ваъда беришди.
«Бугунги кунда биз оммабоплигини ошириш учун бегона иловалардан фойдаланилувчи аккаунтлардан қолдирилган лайклар, обуналар ва изоҳларни ўчириб ташлашни бошлаймиз», - дея таъкидлаб ўтишди сервис ходимлари. Унинг вакиллари қайд этишича, компьютер тизимлари бундай аккаунтларни самарали аниқлаши ва керакли чораларни кўриши мумкин бўлган усуллар ишлаб чиқилди.
Баёнотда аниқлик киритилишича, маъмурият аниқланган аккаунтлар эгаларини автоматик режимда қолдирилган лайклар, изоҳлар ва бошқа саҳифаларга обуналар ўчириб ташланиши ҳақида хабардор қилади. Аккаунтлар эгаларига махфий сўзларни алмаштириш ҳам таклиф этилади, бу бегона иловалар кўрсатилган мақсадларда улардан фойдаланмасликлари учун керак.
Instagram вакилларининг билдиришича, аккаунтлар эгалари бундай махсус иловалар операторларига уларга кириш имкони беришса, хавф пайдо бўлади. Шу билан бирга, баёнотда таъкидланишича, баъзан фойдаланувчилар ўзларининг махфий сўзларини тушунмаган ҳолда ошкор қиладилар ёки бегона иловалар бундан қандай фойдаланаётганини билмайдилар.
Мавзуга оид
08:04 / 08.05.2026
Instagram «Буюк тозалаш»ни ўтказди: миллионлаб сохта обуначилар ўчирилди
21:24 / 31.03.2026
Instagram ўзининг пулли обунасини синовдан ўтказишни бошлади
22:58 / 10.02.2026
«Қарамлик машиналари» - Instagram ва YouTube устидан суд жараёни бошланди
08:52 / 27.01.2026