17:03 / 20.11.2018
44284

Интернет тезлиги бўйича рейтинг эълон қилинди. Ўзбекистоннинг ўрни ўзгарди

Фото: Fotolia

Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси Speedtest Global Index ҳар ойлик рейтингни эълон қилди, унда октябрь ойи якунлари бўйича дунёдаги симсиз ва сим билан уланувчи интернет тезлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.

Мобил интернет тезлиги бўйича Ўзбекистон аввалги поғонада қолган - 124 ўриндан 110-ўрин (9,73 Мбит/с).

Сим билан уланувчи интернет тезлиги бўйича мамлакат икки ўрин юқорига кўтарилди ва энди 130 ўриндан 112-поғонани эгаллаб турибди (9,28 Мбит/с).

Норвегия (67,17 Мбит/с) мобил интернет тезлиги бўйича рейтинг етакчиси бўлиб, Сингапур (181,47 Мбит/с) - сим билан уланувчи интернетда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 декабрдан Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробарга ошиши ваъда қилинганди.

Top