Ўзбекистон | 00:22 / 21.11.2018
10856
2 дақиқада ўқилади

​Ўзбекистонда 17 йилдан буён дифтерия учрамайди - Баситханова

Ўзбекистон Республикасида 2001 йилдан буён дифтерия касаллигига чалинган бемор учрамайди, 1995 йилдан бери полиомиелит билан касалланганлар ҳам рўйхатга олинмаган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова маълум қилди. 

20 ноябрь куни Халқаро-пресс клуб ахборот кўмагида ташкил этилган  “Барқарор ривожланиш мақсадлари даврида Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш” мавзусидаги халқаро анжуманда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Эльмира Баситханова санитар-эпидемиологик ишларнинг самарадорлиги ҳақида гапириб, айрим касалликларнинг мамлакатда умуман кузатилмаётганини билдирган. 

"Масалан, 30 йилдан ошиқ муддат ичида янги туғилган чақалоқларда тетаноз инфекцияси, 10 йилдан буён қизамиқдан ўлим топганлар аниқланмаган.  1999 йилдан бери тиф иситмаси билан касалланганлар 48,8 бараварга камайди. Вирусли "B" гепатити аниқланган беморлар эса 32,8 мартага кам учради", - дейди вазир ўринбосари. 

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 2 ёшгача бўлган болаларни инфекцияларга қарши эмлаш жараёнида 95-99 фоиз кўзланган мақсадларга эришилган.

Мавзуга оид