Америка Қўшма Штатларида Япония армиясининг Қўшма Штатларга қарашли бўлган Пёрл-Харбор ҳарбий-денгиз базасига ҳужумида омон қолган Рэй Чавес 107 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Fox News телеканали фахрийнинг қизига асосан хабар бермоқда.

Таъкидланишича, у Пёрл-Харборга қилинган ҳужумда омон қолган энг ёши катта фахрий эди. Шунингдек, хабар қилинишича, Чавес Калифорния штатида вафот этган.

«Рэй энг буюк авлоднинг тимсоли эди», - дея айтиб ўтди Қўшма Штатлар қаҳрамонлари ҳақидаги хотирани сақлаб қолиш билан шуғулланувчи Spirit of Liberty Foundation нотижорат ташкилоти вакили.

1941 йил 7 декабрь куни Япония Пёрл-Харборга ҳужум уюштирди. Бу Қўшма Штатларга Иккинчи жаҳон урушига киришга туртки сифатида хизмат қилган.