Ўзбекистон | 13:15 / 23.11.2018
7341
1 дақиқада ўқилади

ЕОТБ раҳбари: «Ўзбекистон банкнинг аъзоси бўлишини жуда хоҳлаймиз»

Фото: Антон Новодережкин/ТАСС

Евроосиё тараққиёт банки Ўзбекистонни ўзига аъзо сифатида кўришни истайди. Бу ҳақда ЕОТБ бошқарув раиси Андрей Бельянинов Москвадаги «Евроосиё иқтисодий интеграцияси» халқаро конференцияси доирасида хабар берди.

«Афсуски, Ўзбекистон банк аъзоси ҳисобланмайди, биз уни бундай мақомда кўришни жуда хоҳлаймиз», - деб тан олди Бельянинов.

Унинг сўзларига кўра, банкда дастлабки иш амалга оширилди, мамлакатга ташриф ташкиллаштирилди, учрашувлар ўтказилди, ҳаттоки Ўзбекистон ҳудудида кредит фаолияти бўйича жиддий режалар мавжуд.

«Банкимизнинг барча иштирокчилари учун бу фойдали бўларди», - деди Бельянинов.

Унинг маълум қилишича, банк Ўзбекистон билан ишлаш истиқболларини баҳолаяпти, иқтисодиётнинг ўсиб бораётганини таъкидлайди, бироқ «Ўзбекистон билан мандат бўйича ишлаш имкони йўқ, буни жуда хоҳлаяпмиз».

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида ЕОТБ Ўзбекистонда ваколатхона очишни режалаштиргани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид