Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг мазкур учрашувдаги нутқидан муҳим фикрларни санаб ўтди:

  • Бугунги мураккаб геосиёсий шароитда дипломатлар зиммасидаги масъулият ҳар қачонгидан ҳам муҳим.
  • Очиқлик сиёсати туфайли инвестиция муҳити яхшиланиб, экспорт салоҳияти оширилмоқда ва хусусий сектор учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
  • Ўтган йили мамлакат ялпи ички маҳсулоти 7,7 фоизга ўсди, иқтисодиётга 43 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди.
  • Халқаро захиралар 70 миллиард доллардан ортди, жорий йилда ЯИМ ҳажми 180 миллиард доллардан кўпайиши кутилмоқда.
  • Ўзбекистон 170 давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатган, 90 дан ортиқ давлат билан визасиз режим амал қилмоқда.
  • Ўзбекистон бундан буён ҳам прагматик ва ташаббускор ташқи сиёсатни изчил давом эттиради.
  • Ўзбекистон келгуси йилдан Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади. 2027 йил апрель ойида мамлакатимизда ташкилот саммити ўтказилади.
  • Италия Ўзбекистоннинг нафақат Европа Иттифоқидаги, балки жаҳон миқёсидаги муҳим сиёсий ва иқтисодий шерикларидан бири.
  • Италия билан муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилди, “Италия – Марказий Осиё” саммитининг биринчи йиғилиши ўтказилди.
  • Италия компаниялари билан “яшил” энергетика, металлургия, кимё, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, таълим, туризм ва