Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия авиакомпанияси Наманганга парвозларни бошлайди
Фото: РИА Новости
4 декабрдан бошлаб S7 Airlines Новосибирск - Наманган - Новосибирск йўналиши бўйлаб мунтазам рейсларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда Толмачёво аэропорти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Рейслар сешанба куни, йўловчиларни иқтисод ва бизнес-класс салонларида ташишга мўлжалланган Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
Новосибирскдан S7 3307 рейси соат 13:55да парвоз қилади ва 14:55да Наманганга етиб келади. S7 3308’нинг Намангандан Новосибирскка парвози 16:25да бошланади, етиб келиши эса - 21:20да. Ҳар бир аэропорт учун маҳаллий вақт кўрсатилган.
Янги рейс очилиши билан Новосибирскда S7 Airlines йўналиш тармоғи бўйича икки томонлама парвозлар Ўзбекистон фуқаролари ҳамда Узоқ Шарқ ва Шарқий Сибир шаҳарлари аҳолисига қулайлик яратади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона ва Иркутск тўғридан-тўғри авиарейс билан боғланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:03 / 02.05.2026
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026