Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятидаги хонадонда электр ва газ ўчиб-ёниши оқибатида портлаш юз берди
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Қува туманида яшовчи А.Х.нинг уйида электр энергияси ва табиий газ ўчиб, қайта келиши оқибатида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 25 кв.м. майдонида том қисми ёниб зарар кўрган.
Чақнаш натижасида А.Х. ва унинг турмуш ўртоғи С.Х. ҳамда қизи куйиш жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилганлар.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026
Фарғонада 1 килограммдан ортиқ гашиш олиб кетаётган шахс қўлга олинди
21:36 / 14.06.2026
Фарғонада "Ласетти" қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
09:50 / 12.06.2026