Спорт | 08:25 / 04.12.2018
14190
1 дақиқада ўқилади

Гризманн: «Олтин тўп»ни олиш учун бундан ортиқ яна нима қилиш кераклигини билмайман»

Фото: AFP

Франция терма жамоаси ва «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн 2018 йил якунларига кўра «Олтин тўп» совринини қўлга кирита олмаганидан афсусда эмаслигини билдирди.

«Хафа эмасман. Подиумга кўтарилганим ва жаҳон чемпиони бўлганимдан жуда ҳам фахрланаман. Келгусида Модричнинг ўрнида клубдаги ёки терма жамоадаги шерикларимдан бири бўлса керак.

2018 йилда Европа Лигаси ва Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқдим, яна нима қилишим керак эди, дейсизми? Буни билмайман», - деб айтган Гризманндан иқтибос келтирди Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, Антуан France Football сўровномаси натижаларига кўра португалиялик Криштиану Роналду ва ғолиб Лука Модричдан кейинги учинчи ўринда қайд этилди.

Мавзуга оид