Ўзбекистон | 10:57 / 05.12.2018
28951
2 дақиқада ўқилади

Ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони биттага кўпайди

Фото: KUN.UZ

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан раҳбарлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ходимларни доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қўшимча киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 11-1-банд қўшилди.

“11-1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги”.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирадилар.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Бобожонов зиммасига юкланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ходимлари Тошкентда доимий прописка олиши мумкин бўлган ташкилотлар сони яна биттага кўпайиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид